avatar
Куч
199.44
Рейтинг
+76.37

Ruziyev Zokirjon Xoshimovich

Мақолалар

Маънавий-маърифий, ҳуқуқий тарғибот тадбири

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

        2015 йилнинг 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишлаб Тошкент ислом университетида сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати, қўмита раиси ўринбосари А.Х.Шадманов, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати, қўмита раиси ўринбосари А.К.Пардаев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Марказ директор ўринбосари А.Ходжаев, Тошкент Давлат юридик университети доценти Х.Мухамедовлар иштирок этди.




The monumental complex Sheiykh Khovand Tahur

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

 


 


    A 2200 year-old Tashkent attracted many tourists with its monumental complexes in the past. These perfectly preserved and reconstructed ancient buildings as well as modern luxurious constructions have been drawing many people from different parts of the world yet. At present more than ten shrines are placed in Tashkent. One of them is monumental complex Sheiykh Hovand Tahur. The monumental complex Sheiykh Hovand Tahur is located in the districtShaikhantahur of Tashkent city. The name of the district traces its origin to great personality with this name. Sheiykh Hovand Tahur was born in an intelligent, educated and god-fearing family. His grandparents from his mother and father were intelligent, knowledgeable and well-behaved people. Ali Safiy in his famous book “Rashahot aynil-hayot” wrote about Tojiddin Dargami the grandfather of Sheiykh Hovand Tahur.


ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ “ИРОҚ ВА ШОМ ИСЛОМ ДАВЛАТИ”: ТАРИХ ВА ВОҚЕЛИК (Мусулмон олимларнинг “ИШИД” тўғрисидаги фикрлари)

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

      (мақоланинг бошланиш қисми мазкур манзилда: http://fikr.uz/posts/toshkent_islom_universiteti/23530.html)


 


       2014 йилнинг 3 июлида Дунё мусулмон уламолари кенгаши ташкилоти “Ислом давлати” эълон қилган “халифаликни” кескин қоралаб, уни шаръан ботил деб фатво берди. Фатвода ислом таълимотига кўра қандайдир алоҳида фирқа ва оқимлар ўзбошимчалик билан “халифалик”ни эълон қилиш ҳуқуқи берилмагани таъкидланган.


ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ “ИРОҚ ВА ШОМ ИСЛОМ ДАВЛАТИ”: ТАРИХ ВА ВОҚЕЛИК

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

    Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ҳамда ҳамжиҳатлик юртимиз тараққиёти йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг мустаҳкам асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Лекин ғоялар кураши авж олган XXI асрда дунёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида ҳал этилиши зарур бўлган кўплаб муаммолар юзага келаётгани, кишиларнинг осуда ҳаётини издан чиқаришга қаратилган янги шаклдаги таҳдидларнинг кун сайин пайдо бўлаётгани ва бунинг натижасида бузғунчи ғоялар мафкура майдонини қуршаб олаётгани барчамиздан огоҳлик ва ҳушёрликни талаб этмоқда.


Ватан меҳри

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Бу ўлка – Ватанин севганлар юрти,


Жонин фидо қилиб кетганлар юрти,


Бобур фарзандига жон берган диёр –


Бу менинг Ватаним, Ўзбекистоним!


 


Тарихни эсласам – кўнглимда ғурур,


Саҳнага чиқади қудратли Темур.


Соҳибқирони бор, қалби қалқоним,


Бу менинг Ватаним, Ўзбекистоним!


 


Ислом тамаддунин пойтахти бўлган,


Кўнгилга ифтихор, кўзга ёш тўлган,


Аждодлар маконин эъзозлай олган,


Бу менинг Ватаним, Ўзбекистоним!


 


Қаддингни тик кўтар, эгилма зинҳор,


Сенга зор бўлганлар хорижларда бор.


Сенга жон берувчи фарзандлар бисёр


Бу менинг Ватаним, Ўзбекистоним!


 


Исломбек  НАБИЕВ,


Тошкент ислом университети битирувчиси

ШАРАФЛИ БУРЧ

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

     Ватан… Не-не улуғ зотлар сен учун яшади, қалам тебратиб, сени васф айлади, сени ҳимоя қилди, неча-неча алломаларимизни ўз бағрингда олиб ётибсан, сен биз учун қанотсан, она каби муқаддас, табарруксан. Ҳар қандай  мавжудотона меҳрисиз яшолмагани каби, чин инсонлар ҳам ўз ҳаётларини туғилиб ўсган ватанларидан айро ҳолда тассаввур қилолмаслар. Бежиз эмаски, Ватан туйғусини муқаддас атайдилар.


      Ватан ҳимояси йўлида хизмат қилмоқни олий бурч деб билган, керак бўлса, она-юрти учун фидо бўлмоқ  шиорини юрагига маҳкам туккан, чуқур билим ва амалий кўникмаларга эга ўғлонлар юртимиз тинчлигининг ишончли кафолатидир! Зеро, инсон ўзи туғилиб ўсган Ватанида камолотга етади, ҳаёт мактабини ўтайди, шу заминда бахт-саодатга эришиб, орзу-умидлари ушалади. Инчунун, бу муқаддас гўшани асраш, уни ёвларнинг нопок мақсадларидан муҳофаза этиш, унинг гуллаб яшнаши, ободлиги йўлида дахлдорлик туйғуси ила хизматда бўлиш ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир.


    Инсон туғилганиданоқ меҳр қўйган, киндик қони, аждодларнинг хоки пойи тўкилган замин, туғилиб ўсган муқаддас гўшаси Ватан ҳисобланади. Ҳар бир шахснинг ўзюртига муҳаббати юксак инсоний фазилатлардандир.